С 60-летием, Городской родильный комплекс №6 г. Ташкента. Поздравляем!
Рожденные жить под солнцем Ташкентским
Мы разлетелись в Нью-Йорк и Москву,
В Париж, Петербург и простые деревни,
Всех сразу я вспомнить, увы, не смогу.
Но в этот день ясный я вспомню всё верно!
Кто принял и выходил сотни сердец!
Роддом номер шесть! Своя здесь вселенная —
Дарить, благородно, нам жизни венец!
Врачи и медсёстры, и нянечки, братья…
Пусть памятны будут все Ваши дела!
Всех с юбилеем поздравлю, так кстати!
Вам 60, всего, господа!
Наталья Козуб (старшая опер.сестра)
Эзгу ниятларга эришилган кун.
Ҳурматли 6-сонли Тошкент шахар туғуруқ комплекси тиббий ходимлари, фахрийлари ва барча ёрдамчи бўлим ходимлари!
1959 йил 1 май куни туғруқхонамиз ташкил этилди. 60 йил давомида шу даргохда минглаб фарзандлар дунёга келди ва минглаб аёллар оналик бахтига эришдилар. Фарзандлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Бунда туғруқхонамиз шифокор ва дилбар хамшираларининг матонатли мехнатлари мақтовга сазовордир. Уларнинг машақатли, шижоатли ва ситқидилдан фидойилик билан қилаётган мехнатларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз. Ярим асрдан кўп бўлган муддатда туғруқхонамизда юзлаб юқори малакали, туғруқхонамизнинг файзи ва кўрки бўлган фахрий шифокор ва хамширалар мехнат қилиб келдилар ва улар ўзларининг касбларини давом эттиришга юзлаб етук мутахассис-шогирдлар тайёрладилар.
Бу қутлуғ айёмда ҳурматли хамкасблар, сизларга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, кўп йиллик матонатли мехнатингиз олдида сизларга таъзим қиламиз. Бугунги юбилейни биз –аввало, дилимизда, қалбимизда сизларга бўлган меҳр ва муҳаббатимизни яна бир бор изҳор этиш имконини берадиган айём, деб қабул қиламиз.
Маъмурият